Инсонпарварликнинг яна бир намунаси
Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ пробация гуруҳи жиноят ишлари бўйича Янгийўл тумани суди билан Янгийул тумани Ниёзбош қишлоқ фуқаролар йиғини Гулбоғ маҳалласи 16-умумтаълим мактабида сайёр суд ўтказди.
Сайёр судда жиноят ишлари бўйича Янгийўл тумани судининг раиси Б. Ташпўлатов Янгийул тумани прокурори ёрдамчиси Ю. Абдуллаева Янгийўл тумани пробация гуруҳи ходимлари ва фуқаролар иштирок этишди. Сайёр судда Янгийўл тумани пробация гуруҳи ҳисобида турган 3 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан муддатидан илгари шартли озод қилиш бўйича судга тақдимнома киритилди ва суд томонидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
2 нафар пробация гуруҳи ҳисобида турган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб юрган назорат остидаги шахсларга нисбатан жазосини оғирроқ жазо турига алмаштириш бўйича тақдимномалар киритилиб суд томонидан уларнинг жазолари озодликдан чеклаш жазосига алмаштирилди.
Дилдора Файзуллаева
Янгийул тумани ИИБ пробация гуруҳи катта инспектори капитан.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг