Инсон қадри улуғланган юртда барака бўлади

18:09 05 Февраль 2024 Жамият
302 0

Иштихон туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Муҳташам, кўркам ва замонавий бу бинода нафақат марказ ходимлари, балки бу ерга келувчи барча фуқаролар учун зарур қулайликлар яратилди.

— Эндиликда бу ерда маҳаллада ижтимоий хизматни ташкил этиш, ижтимоий тўловлар билан ишлаш, ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам бериш, катта ёшдаги ва оғир вазиятга тушиб қолган оилаларга кўмаклашиш ҳамда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаларида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Хуршид Назаров.

Очилиш маросимида вилоят ҳамда Иштихон туман ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар ва туман фаоллари иштирок этишди ҳамда янги бинонинг имкониятлари, аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари ҳақида фикр билдирдилар. Зеро, инсон қадри улуғланган юртда барака бўлади.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер