Иккита вазирликка Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юбориладиган бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Қудбиевга «Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, мажлисда Мудофаа вазири Б. Қурбоновга «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига олинган ҳарбий хизматга мажбурларнинг жанговар тайёргарлигини сақлаб туриш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида»ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси ўз ишини якунлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг