Икки ойда 10 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Таиландга борди

16:38 10 Апрель 2026 Жамият
378 0

2026 йилнинг январь февраль ойларида жами 10 946 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Таиландга борган фуқаролар сафар мақсадлари бўйича тақсимланганда энг катта улуш саёҳат истагидаги сайёҳлар ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг сони 10 222 нафарни ташкил этган.

Шунингдек, қариндошларни йўқлаш мақсадида 708 нафар, ўқиш истагида 13 нафар ҳамда хизмат юзасидан 3 нафар ўзбекистонлик ушбу мамлакатга ташриф буюрган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер