ИИВ Малака ошириш институтида тантанали битирув маросими ўтказилди

14:18 26 Ноябрь 2022 Жамият
662 0

Фото: ИИВ Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсларида «майор» махсус унвонини олиш учун ўқув курсларида таҳсил олган тингловчи ходимларнинг битирув маросимлари ўтказилди.

Узлуксиз ўқув-карьера тизимида ўқув жараёнлари давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилди. Машғулотларга ИИВ Малака ошириш институти, Вазирликнинг тегишли соҳавий хизматлари масъул ходимлари жалб этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Малака ошириш институти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Расулов Улуғбек Эркинович – нутқ сўзлаб, ўз нутқида кейинги йилларда соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижасида профессионал кадрлар шакллангани, Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз тинч-осойишта ҳаётининг ишончли кафолатига айланаётганлигини алоҳида айтиб ўтди.

Тантанали тадбирда ўқув режа ва дастурлар талабларини тўлиқ бажарган, имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган тинг­ловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер