III Глобал тадбиркорлик ҳафталиги давом этмоқда

18:35 20 Ноябрь 2019 Жамият
913 0

Тадбиркорлар, молиявий институтлар, инвесторлар, бизнес уюшмалари, талабалар ва бошқалар III Глобал тадбиркорлик ҳафталигида жам бўлди.

Ушбу ҳафталик – бутун дунёдаги тадбиркорлар учун халқаро тажриба алмашиш, янги ғоялар яратиш имконини берувчи, 160 та мамлакатни бирлаштирувчи глобал воқеа саналади. Юртимизда ўтказилаётган ҳафталик Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Халқаро Бизнес ва Технологиялар Ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Гроунд Зеро ташкилоти билан биргаликда ташкил этилган.

Анжуман доирасида маҳаллий ва хорижий маърузачилар ва ишбилармонлар тренинглар, маърузалар, b2 учрашувлар, тақдимотлар ва бошқалар ўтказмоқда. Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланғич таълим ва мартаба, молия, аёллар тадбиркорлиги, бизнесни кенгайтириш ва ўсиш, сайёҳлик, маркетинг, ахборот-коммуникатсия технологиялари каби кўплаб соҳаларни қамраб олади.

Ҳафталик 24 ноябргача давом этади.

Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер