ИҲТга аъзо мамлакатлар Осиё ва Европа ўртасида халқаро мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш юзасидан келишиб олди
Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши доирасида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия транспорт соҳасидаги манфаатдор вазирликларининг Осиё ва Европа ўртасида «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» халқаро мультимодал йўлагини шакллантириш бўйича кўп томонлама учрашуви Баённомаси имзоланди.
Имзоланган Баённомада қуйидаги мақсадлар кўзда тутилган:
— Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан Европа Иттифоқи мамлакатларигача Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Туркия ҳудудлари орқали юк ташишларни ташкил этиш;
— рақобатбардош тариф ставкаларини қўллаш ва Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия темир йўлларида юк ташиш учун қулай шароитлар яратиш;
— йўналиш бўйлаб юк ташишларни ташкил этишда норматив-ҳуқуқий ва техник стандартларни бирхиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш;
— йўлак иштирокчи-давлатлари ўртасида транспорт соҳасидаги боғлиқликни ошириш.
Ўзбекистон Республикаси орқали ўтувчи муқобил халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг жаҳон транспорт-логистика тармоқларига интеграциялашувини чуқурлаштириш ва транзит салоҳиятини ошириш бўйича «Ўзбекистон – 2030» Стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг