Ҳунари борнинг даромади бор
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида мебель ишлаб чиқариш ҳажми сўнгги 10 йилда 15 бараварга ортди. Натижада, бир йилда ўртача 300 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлаш имкони яратилди.
— Хонадонимда 15 нафар ишчилар билан ўнлаб турдаги мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаряпмиз, — дейди Андижон шаҳрида фаолият юритувчи ҳунарманд Низомжон Ҳайдаров. — Бир ойда 30 та жамланма тайёрлаймиз. Қўшни давлатлардан ҳам доимий харидорларимиз мавжуд. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб фаолиятни янада кенгайтирмоқчимиз. Бунинг учун маҳаллий ҳокимлик томонидан алоҳида ер майдони ажратилди. Тез орада ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиб, янги иш ўрни яратиш ҳаракатидамиз.

Айни пайтда вилоятда 377 та мебелсозлик корхоналари мавжуд. Улар томонидан сўнгги беш йилда 35 миллион долларлик 84 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг