Ҳунари билан бахт топаётганлар
Ўзбек халқи азалдан касб-ҳунарнинг ортидан ҳалол меҳнат қилиб, рўзғорини бутлаган, ўзидан ортиниб ўзгаларга илинган. Бугунги кунда ҳам ҳунармандчилик туфайли мамлакат иқтисодиёти тараққиётига ҳисса қўшаётганлар кўпчиликни ташкил қилади. Биргина Хонобод шаҳрининг ўзида улар 73 нафарни ташкил этмоқда.
— Оила аъзоларимиз билан мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз,-дейди ҳунарманд Акромжон Набиев. — Маҳсулотимизга харидорлар сони ортиб бормоқда. Бу эса яна икки нафар иш ўрни яратишимизга сабаб бўлди.
Шаҳарда ҳунармандларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида жорий йилнинг шу даврига қадар 783 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Натижада 60 та янги иш ўрни вужудга келди. Энг муҳими, янги маҳсулотлар ўзлаштирилиб, ишлаб чиқариш кўлами ортди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг