Ҳоким ёшлар билан учрашди

15:53 03 Декабрь 2020 Жамият
1266 0

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.

Ана шундай учрашувлардан бири яқинда Қизириқ туманида ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов туманнинг фаол ёшлари билан суҳбатлашди ва бир гуруҳ интилувчан ёшлар рағбатлантирилди. Шулардан бири ёш тадбиркор Ш. Алиевадир.

— Тадбиркорлик фаолиятимизни йўлга қўйганимизга кўп бўлмади, — дейди у. — Ҳозир 5 нафар кишининг бандлигини таъминлаганман, улардан иккитаси «Аёллар дафтари»да турадиган хотин-қизлардир. Фаолиятимизни янада кенгайтириш ва яна 15 нафар оилавий шароити оғир бўлган аёлларни иш билан таъминлаш учун кредит олмоқчи эканлигини учрашувда айтдим. Ҳокимимиз бу масалага осонгина ечиб топиб берди, яъни менга 130 миллион сўм пул вилоят ҳокимлиги томонидан мукофот тариқасида берилди. Энди бу пулга режамни амалга ошираман.

Дилфуза ХОЛТЎРАЕВА.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер