Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда вилоят шаҳар ва туманларидан, корхона ва ташкилотлардан, меҳнат жамоаларидан делегатлар қатнашди.


Йиғилишда Кенгашнинг амалдаги раҳбари Сайёра Файзиеванинг ҳисоботи эшитилди. Муҳокамаларда сўзга чиққанлар Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши томонидан бажарилган ишлар, меҳнат муносабатларини тартибга солишда унинг ўрни ва аҳамияти ортиб бораётгани, ўз навбатида, галдаги муҳим вазифалар борасида фикр юритди.



Конференцияда яширин овоз бериш йўли билан Кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари сайлови бўлиб ўтди. Шунингдек, Кенгаш тизимидаги йўналишлар бўйича раҳбарлар очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.


Овоз бериш натижаларига кўра, Файзиева Сайёра Мавляновна Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди.


Конференцияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Отабек ИСРОИЛОВ
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг