Ҳиндистонда тарқалган сирли касалликнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланди
Аввалроқ, Ҳиндистонда номаълум инфекция туфайли 300 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қўрғошин ва никелдан заҳарланиш Ҳиндистон жанубидаги Андхра-Прадеш штатида сирли касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин, деб хабар берди РИА Новости штат соғлиқни сақлаш бош вазири идорасига таяниб.
Ушбу моддаларнинг излари сув ва сутда топилганлиги таъкидланган.
Қайд этилишича, ушбу номаълум касаллик коронавирус пандемияси билан боғлиқ эмас ва одамдан одамга юқмайди.
Симптомлар орасида бош айланиши, эпилептик тутилишлар 3-5 дақиқа, тўсатдан ҳушдан кетиш, бир неча дақиқада хотирани йўқотиш, бош оғриғи ва бел оғриғи, оғизда кўпик пайдо бўлиши ва титроқ мавжуд.
«Сирли эпидемиянинг сабаби қўрғошин эканлиги аниқланди», деди давлат раҳбарининг ўринбосари Алла Кали Кришна Шринивас.
«Бош вазир ваколатли органларга беморларнинг танасидаги оғир металларнинг таркибини синчковлик билан текширишни ва даволаниш жараёнини доимий равишда кузатиб боришни буюрди», дейилади хабарда.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг маълумотларига кўра, 505 киши номаълум касалликдан азият чеккан, 370 дан ортиғи соғайган ва яна 120 киши касалхоналарда қолмоқда. Бундан ташқари, 19 киши Вижаявада ва Гунтуранинг йирик шаҳарларига жиддийроқ тиббий ёрдам кўрсатиш учун юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг