Ҳиндистонда поездларнинг тўқнашуви оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

00:41 03 Июнь 2023 Дунё
813 0

Иллюстратив фото

Ҳиндистоннинг Одиша штатида “Coromandel Express“ йўловчи поезди ва юк поездининг тўқнашуви оқибатида камида 179 киши жароҳатланди, 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Hindustan Times" нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳодиса 2 июнь куни, маҳаллий вақт билан 19:20 атрофида Баҳанага бозори бекати яқинида содир бўлган. Қайд этилишича, айрим одамлар поездлар вайроналари остида қолиб кетган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

"Бу қайғули соатда менинг фикрларим улар билан. Жабрланганлар тезроқ тузалиб кетсин", деди сиёсатчи. Модининг қўшимча қилишича, у аллақачон масъул идоралар раҳбарлари билан вазиятни муҳокама қилган ва воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилаётганини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер