Ҳиндистонда бир кунда қарийб 70 минг кишида коронавирус аниқланди 

12:10 20 Август 2020 Дунё
1304 0

Ҳиндистонда 19 август куни коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик рекорд янгиланди. Чоршанба куни бу мамлакатда 69 652 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилган. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 2.84 миллионга етди.

Шунингдек, Ҳиндистонда ўтган бир сутка давомида 977 киши коронавирусдан вафот этди. Бу билан қурбонларнинг умумий сони 53 866 кишига етди.

Ҳозирда Ҳиндистон коронавирусга чалинганларнинг сони бўйича Осиёда биринчи, дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринда турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер