Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди

23:22 12 Декабрь 2022 Дунё
2247 0

Фото: Reuters

Хитой ҳарбийлари билан тўқнашувда Ҳиндистон армияси аскарлари яраланди.

Ҳиндистон ва Хитой чегарасида жойлашган Ҳимолойда ҳарбийлар ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг инглиз тилидаги «The Hindu» газетаси хабар бермоқда.

Хитой халқ озодлик армиясининг 600 нафар жангчиси иштирок этган тўқнашув 9 декабрь куни Аруначал-Прадешнинг баҳсли минтақасида содир бўлган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотни тасдиқлаб, бир неча ҳинд аскари яралангани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, вазирлик Хитой томонида кўпроқ йўқотишлар борлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, бу вилоятда 2021 йил октябрь ойидан бери биринчи марта шундай ҳодиса кузатилмоқда. Ўшанда катта патруль гуруҳидан бир нечта хитойлик аскарлар Янсзи дарёси яқинида ҳинд армияси билан тўқнашганди.

Аввалроқ, Ҳиндистон Хитой билан чегарадаги Ладах секторидаги аэродромларга энг янги «Rafale» русумли қирувчи самолётларни жойлаштиргани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер