Ҳиндистон ҳукумати "CОVID-19" қурбонларининг жасадларини Гангага ташлашни тўхтатишни талаб қилмоқда

17:18 12 Май 2021 Дунё
875 0

Фото: Reuters

Ҳиндистон ҳукумати марҳумларнинг жасадларини Ганга дарёсига ташлашни дарҳол тўхтатишни талаб қилди.

Ҳиндистон сув ресурсларини бошқариш вазири Гажендра Сингх Шехаватнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон ҳукумати протоколга мувофиқ барча жасадларни йўқ қилишни таъминлайди. Гангани тозалаш миллий миссияси "CОVID-19"дан вафот этганларнинг жасадлари тегишли тартибда дафн этилиши лозимлигини билдирди.

Аввалроқ, Ҳиндистоннинг Биҳар штати аҳолиси дарёда юзга яқин кишининг жасадлари топилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Улар коронавирусдан вафот этган одамларнинг жасадлари бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Жасадларнинг Гангага ташланишига мамлакатда дафн харажатларининг жуда қимматлиги сабаб бўлмоқда.

Бугун Ҳиндистонда кунига коронавирус инфекция асоратларидан яна 4205 киши вафот этган. Бу пандемия бошидан қайд этилган антирекорд ҳисобланади. Шунингдек, яна 348 421 кишида вирус аниқланган ва жами юқтирганлар сони 23 340 938 кишига етган. Инфекция асоратларидан вафот этганлар сони 254 197 кишига етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер