“Ҳаж-2023” тадбири доирасида Тошкент-Мадина йўналиши бўйича илк парвоз амалга оширилади
2023 йилнинг 4-19 июнь кунлари Мадинага Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудий халқаро аэропортларидан, жумладан Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарларидан “Ҳаж-2023” тадбири доирасида 15 000 нафар зиёратчилар учун йўловчи авиаташувлари режалаштирилган. Қатновлар “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан амалга оширилади.
2023 йил 4 июлдан 22 июлгача қайтиш авиақатновлари Жиддадан Ўзбекистон шаҳарларига режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг