Ҳасанбой Дўсматовга уй совға қилинди
Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди.
Куни кеча ташкил этилган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ҳасанбой Дўсматовга Андижон шаҳридан уч хонали уй совға қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой 1-14 май кунлари ўтказилган жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг