Ҳарбий прокуратура органларининг том маънода мустақиллиги таъминланади

12:14 04 Май 2023 Сиёсат
558 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига Ҳарбий прокуратура органларининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришга, шунингдек, ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш, лавозимидан озод этиш ҳамда уларга ҳарбий унвонлар беришга доир қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлашга, шу жумладан, Қуролли Кучлар тизимида мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга доир қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, бюджет маблағлари ва давлат мулкини талон-торож қилиш ҳолатларининг олди олинишига ҳамда ҳарбий прокуратура органларининг том маънода мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер