Ҳарбий хизматчиларнинг касбий-амалий тайёргарлиги методикасини такомиллаштириш усуллари: муаммо ва ечимлар

14:32 31 Октябр 2023 Жамият
437 0

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида «Ҳарбий хизматчиларнинг касбий-амалий тайёргарлиги методикасини такомиллаштириш усуллари: муаммо ва ечимлар» мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Ўзбекистон Республикаси ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази масъуллари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясининг профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад – ҳарбий хизматчиларнинг касбий-амалий тайёргарлиги бўйича учрайдиган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечими тўғрисида асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Анжуманни Академия бошлиғи, генерал-майор Равшан Ҳайдаров очиб, юртимиз тинчлигини, осойишта ҳаётимизни асраб-авайлашда Ватан ҳимоячиларидан, яъни ушбу шарафли касб эгаларидан профессионаллик билан бирга, юксак жисмоний сифатлар ҳам талаб этилаётганлигини, бу борада Академияда ҳам ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилганлиги, моддий техник базаси мустаҳкамланаётганлиги ва ҳарбий хизматчилар сўнги йилларда ўтказилаётган халқаро ва республиканинг бир қатор спорт мусобақаларида юқори натижаларни қўлга киритаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Анжуманда сўзга чиққанлар, бугун кўплаб соҳалар қатори мамлакат мудофаа тизимида ҳам ислоҳотларнинг янги босқичи самаралари кўзга ташлана бошлади. Миллий армияни ислоҳ қилишга қаратилган ёндашувлар ҳам тубдан ўзгаргани шунингдек, юқори профессионал, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатли, маънан етук, жисмомонан соғлом, фидойи ва мард ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш Республикамиз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишнинг энг муҳим шартларидан бири эканлиги хусусида кенг фикр-мулоҳазаларни билдирдилар.

Анжуман якунида Академия раҳбарияти томонидан ташиф буюрган меҳмонларга ҳамда фаол иштирок этганларга ташаккурнома ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, долзарб мавзудаги мана шундай анжуманларнинг юқори савияда ташкил этилиши орқали соҳада мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, илмий муҳокама этиш, ҳал этиш йўллари бўйича асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун муҳим аҳамият касб этади.

Фарҳоджон ХЎЖАЕВ,
ФВВ Академияси катта ўқитувчиси, майор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер