Ҳар бир қалбда байрам шукуҳи
Фото: «Халқ сўзи»
Йилнинг сўнгги ойи ҳам яримлаб қолди. Остонада турган янги йилни сарҳисобу янги режалар билан кутаётган ёшу кекса қалбида байрам шукуҳи. Бунга мос равишда жойларда байрам арчаси ва ярмаркалари ташкил этилмоқда. Биргина Андижон шаҳрининг ўзида 14 та байрам ярмаркаси фаолияти йўлга қўйилди.
— Боғдорчилик, чорвачилик, балиқчилик, сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилди, — дейди "Zamin gruit" МЧЖ раҳбари Тошпўлат Ғуломов. — Шунга кўра шаҳардаги “Соғлом авлод” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ярмаркада бозор нархидан арзонлаштирилган 42 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тақдим этилмоқда.
Аҳоли учун ҳар томонлама қулайлик яратиш, байрам олдидан нарх-наво асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, ҳар бир хонадон янги йилни тўкин дастурхон арофида кутиб олиши учун кўмаклашиш мақсадлари назарда тутилган бундай ярмаркалар Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида иш бошлаган.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг