Ҳар бир муаммонинг ечими бор

00:37 22 Февраль 2022 Жамият
994 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона шаҳридаги «Оқариқ» маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи вакили Алишер Усмонов, адлия вазири ўринбосари Муртазо Икромов, Олий суд раиси ўринбосари Ҳалилилло Тўрахўжаев ҳамда Фарғона шаҳар секторлари раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Унда «Оқариқ»дан ташқари «Нафосат», «Соҳибкор» маҳалла йиғинлари аҳолиси ҳам ўз таклиф-муаммолари юзасидан масъуллар билан юзма-юз мулоқот қилиш имкониятига эга бўлди.

Сайёр қабулда «Нафосат» маҳалласида яшовчи Йўлчи Жамолов бир пайтлар Қарқарқишлоқ кабристонига қарашли бўлган, лекин шаҳар ҳокимлиги захирасига олинган 70 сотих ер майдонини маҳалла қабристонига қайтариш бўйича мурожаати тингланди. Бунинг ижросини таъминлаш учун мутасаддиларга топшириқ берилди. Шу маҳаллада яшовчи Ойгул Абдуллаеванинг бир асрлик умр довонига яқинлашаётган онаси Зулфия Абдуллаевага ногиронлик араваси ажратиш ҳақидаги мурожаати ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди.

— Оиламизда моддий етишмовчилик борлиги сабаб кўзимда жарроҳлик амалиётини ўтказа олмаётгандик, — дейди Фарғона шаҳрининг «Соҳибкор» маҳалласидан Тамара Бобооева. — Мурожаатим мутасаддилар иштирокида ўрганилди ва операция учун керакли маблағ ажратиладиган бўлди.

Қабул давомида Фарғона шаҳрида яшовчи 50 нафардан зиёд фуқаролар мурожаатлари масъуллар, сектор раҳбарлари назоратига олинди. Уй-жой, томорқа участкаси, мол-мулк муаммоси, банкдан кредит олиш, бандлик ҳамда даволаниш бўйича мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер