Ҳам шарафли, ҳам машаққатли

15:14 01 Октябр 2019 Жамият
2860 0

Барча таълим муассасаларида бўлгани каби Тошкент давлат аграр университети академик лицейида ҳам 1 октябр - Устоз ва мураббийлар куни ҳамда мазкур лицей 1-босқич ўқувчиларининг қасамёд қабул қилиши муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда академик лицей ўқитувчи ва ўқувчиларидан ташқари фахрий меҳмонлар, нафақадаги устозлар, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари, Тошкент давлат аграр университети раҳбарияти, Қибрай тумани ҳокимлиги вакиллари, Тошкент вилояти ҳамда Қибрай тумани мудофаа ишлари бошқармаси ва бир қатор жамоатчилик ташкилотлари мутасаддилари ҳамда ота-оналар иштирок етишди.

-- Ўқитувчилик, устозлик касби ҳам шарафли, ҳам нақадар машаққатли, --- дейди лицей директори, юридик фанлар номзоди, доцент Раъно Турдибоева. -- Ушбу касб эгалари юртимизга етук ва малакали кадрларни тайёрлаб бермоқда. Биз, ўқитувчилар Президентимиз табригини мароқ билан тингладик ва келгусида нималарга эътибор қаратиб фаолият юритишимизни ўзимизга белгилаб олдик. Бугун ўқитувчилар нуфузини оширишга қаратилган ишларни жуда катта мамнуният билан қабул қиляпмиз. Эътиборга яраша ишлаш, етук кадрларни тайёрлаш йўлида астойдил меҳнат қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча устозу мураббийларни байрам билан қутлайман.

Тадбир давомида академик лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна чиқишлари ҳамда куй-қўшиқлар йиғилганларнинг дилларини ҳушнуд етди.

Шунингдек, академик лицейнинг 1-босқич ўқувчиларига рамзий тарзда билимлар калити, рейтинг дафтарчаси ҳамда ўқувчилик гувоҳномаси топширилди.

Раҳимжон ШЕРҚУЛОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер