Ҳам меҳнат бандлиги, ҳам даромад
Пискент туманидаги ипак қурти парваришланган хонадонларда “Агропилла” МЧЖ томонидан кишилар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш, касаначилик тизимини такомиллаштириш борасида ибратли ишлар қилинмоқда.
Пандемия шароитига қарамасдан бугунгача 86 минг килограмм пилла териб олинди. Қишлоқ аҳолиси, айниқса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Бир оилага — бир қути” акцияси ижобий натижалар бермоқда.
Дастлаб, пилла етиштириш истагагида бўлган хонадон аъзолари билан 1900 та меҳнат шартномалари тузилган эди. Шу асосда туманда 800 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди. Мавсум бошида уларга ҳар қути ипак қурти уруғи парвариши учун 300 минг сўмдан бўнак пули берилди. Бу улар топаётган даромаднинг бошланмаси холос.
Ушбу жараённинг эътиборли жиҳати шундаки, касаначиларнинг ҳар бирига меҳнат дафтарчаси очилиб, бир ой қилинган меҳнат бир йиллик иш стажи ҳисобида расмийлаштирилади. Топширилган ҳосил ҳақи эса шу жойнинг ўзида “Jin Juz Silk” МЧЖ масъуллари томонидан тўлаб берилмоқда.
Бу йилги мавсумда туман аҳолиси 2327 қути пилла қурти парваришлаб, 128 тонна кумуш тола хом ашёси етиштиришни режалаштирган.
Шодиёр МУТАҲАРОВ,
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг