Ҳайит муносабати билан тестлар бошқа кунга кўчирилди -ДТМ

11:08 08 Август 2019 Жамият
1305 0

Қурбон Ҳайити муносабати билан 11 август, якшанба кунига белгиланган тест синовлари бошқа кунга кўчирилиши расман тасдиқланди, деб хабар берди ДТМ.

Бошқа кунга кўчириш жараёнлари фақат 11 август куни тестга кирадиган абитуриентларга тааллуқли бўлади. Бошқа кундагилар ўзлари учун белгиланган кунда тест синовларига кираверади.

Жумладан, ҳудудларда 11 августга белгиланган тест синовлари қуйидаги кунларга кўчирилди:

Қашқадарё вилояти – 12 августга

Фарғона вилояти – 13 августга

Жиззах вилояти – 13 августга

Навоий вилояти – 13 августга

Қорақалпоғистон – 14 августга

Андижон вилояти – 14 августга

Хоразм вилояти – 14 августга

Самарқанд вилояти – 14 августга

Бухоро вилояти – 15 августга

️Тест синовлари кўчирилган абитуриентлар тест синовига кириш рухсатномасини янгидан олиши шарт эмас. Бино ҳамда тест синовлари вақти (сменаси) аввалгидек сақланиб қолади.

P.S.: Рўйхатда кўрсатилмаган ҳудудларда тест синовлари 11 августгача тугаб бўлган бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер