Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш шартми?
Ҳа шарт. 2020 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилиши керак. Эски гувоҳномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган ёки муддати ҳали тугамаган бўлса-чи? Эски намунадаги гувоҳнома берилган санасидан ва амал қилиш муддатидан қатъий назар, кўрсатилган муддатгача янгисига алмаштирилиши шарт.
Қандай ҳужжатлар талаб этилади? Фуқаролик паспорти, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони.
Қаерда алмаштириш керак?
Давлат хизматлари марказлари ёки марказда бундай хизмат мавжуд бўлмаган ҳудудларда ЙҲХБнинг тегишли бўлинмаларида.
Кўпчиликнинг ёдида, 2018 йилнинг май ойидан бошлаб республикада биринчилардан бўлиб, Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш йўлга қўйилганэди. Саноқли дақиқалар ичида бажариладиган бу амалиёт фуқаролар учун катта қулайлик яратганини вақт исботлади.
- Ҳайдовчилик гувоҳномасини аввал ҳам алмаштиришганман,-дейдиКосонсой туманининг Навбаҳор-1 маҳалласида яшовчи Носиржон Холдоров. – Эсимда, ўшанда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг имтиҳон олиш ва рўйхатлаш бўлимига кўп бора қатнашимга тўғри келган.Бугун эса бунинг учун бор-йўғи ўн дақиқача вақт кетди, ариза тўлдирдим, суратга тушдим ва тўлов қилдим, холос. Бўларканку.
ДХМнинг Наманган вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими, сержант Мўйдинжон Еттибоев хизмат кўрсатаётган хонасига ташриф буюрган ҳайдовчилар бу ерда ишлари тез ва соз битаётганидан мамнун. ЙҲХБ вакилининг айтишига қараганда, айни хизмат тури кўрсатила бошлагандан буён 29,5 мингдан зиёд фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга улгурди.
Маълумот ўрнида, янги гувоҳнома шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадими?
-Ҳа. Янги намунадаги гувоҳномага эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган,-дейди М. Еттибоев.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг