Ҳабибнинг кейинги рақиби Фергюсон бўлмайди!
Енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби Тони Фергюсон эмас, балки Сен-Пьер бўлади. Бу ҳақда Ҳабибнинг менежери Али Абдулазиз маълум қилди.
"Мен Ҳабиб хоҳлаган жангларни ташкил қиламан. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкин, Ҳабибнинг кейинги рақиби Сен-Пьер бўлади. Фергюсон истаётган нарсасини биздан ололмайди.
Мен Ҳабибнинг кейинги жанги учун қўнғироғини кутяпман. Менимча, Ҳабиб – Сен-Пьер ўртасидаги жанг жуда қизиқ ва мухлисларга манзур бўлади", – деди Нурмагомедовнинг менежери.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг