Гулистон шаҳрида аутсорсинг компанияси ташкил этилди
Фото: “Халқ сўзи”
Фаолиятини бошлаган мазкур “Unicall” (BPO) аутсорсинг компаниясига “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти” мақоми берилди. Унга Гулистон шаҳри марказидаги замонавий бинодан жой ажратилди. Шунингдек, IT Park Сирдарё вилояти филиали томонидан янги русумдаги компьютер жиҳозлари топширилди.
—“Unicall” (BPO) компаниясининг асосий мақсади вилоятда ёшлар бандлигини таъминлаш, хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш ва IT хизматлар экспортини оширишдан иборат, — дейди IT Park Сирдарё вилояти филиали бошлиғи Ойбек Анваров. – Янги марказ Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида “PANDEX” МЧЖ негизида ташкил этилди. У хорижий компанияларга call марказ хизматларини тақдим қилиш фаолияти билан шуғулланади.
Компания ҳозирда 50 нафар маҳаллий йигит-қизни иш билан таъминлаган ва келгусида ушбу кўрсаткични 100 нафарга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, компания томонидан йил охиригача IТ хизматлар экспортини 500 000 долларга етказиш кўзда тутилган.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг