Гўшт бозорида монополия борми?

20:41 08 Август 2019 Жамият
1202 0

Бугунги кунда Facebook ижтимоий тармоғининг бир қатор гуруҳларида, фойдаланувчилар томонидан гўшт нархи хақида постлар қўйилмоқдаю Алишер Максудовнинг Maslahat.uz гуруҳидаги постига жавобан, Монополияга қарши курашиш кўмитаси маълум қилади:

“Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 апрель холатига тирик вазнда гўшт ишлаб чиқариш хажмларини 94,3 фоизи деҳқон (шахсий ) хўжаликларига, 4,8 фоизи фермер хўжаликларига ва 0,9 фоизи қишлоқ хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳиссасига тўғри келган.

Маълумотлардан кўриниб турибди, гўшт бозорида ҳеч қандай монополия йўқ ва унда рақобат шаклланган. Шунингдек, бу ўз навбатида республикамизда гўшт бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб барқарор ишлаб чиқаришни таъминлайдиган саноат ишлаб чиқариш улуши жуда камлигини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори билан Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати тасдиқланган. Унга кўра, гўшт ушбу рўйхатга киритилмаган ва унинг нархи ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда белгиланади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Қўмита томонидан гўшт бозори ўрганилмоқда. Ўрганиш якуни бўйича Қўмита айнан шу соҳада тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар ва чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер