Гонконг барча аҳолисини коронавирусга қарши тестдан ўтказади
Иллюстратив фото
Гонконгнинг барча аҳолиси коронавирус учун тестдан ўтказилади. Сўнгги маълумотларга кўра, бу ерда кунига тўрт мингдан ортиқ янги инфекция ҳолатлари аниқланган. Бу пандемия бошидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланди.
Шу боис аэропортда махсус чеклов чоралари жорий этилган. Йўловчилар ниқоб тақишлари ва масофани сақлашлари шарт.
Гонконгда 7,5 миллион аҳоли истиқомат қилади. Ҳар куни бир миллион кишини тестдан ўтказиш режалаштирилган. Бу жараён уч ҳафта ичида амалга оширилади ва фуқаролар бу муддат ичида учта тестдан ўтишади. Рад этганлар эса 1300 доллар миқдорида жаримага тортилади.
Гонконгда COVID-19 билан касалланган беморлар учун қўшимча еттита давлат клиникаси очилган бўлсада, улар ҳам аллақачон беморлар билан тўлган. Шу боис эндиликда инфекция билан зарарланганларни меҳмонхоналарга жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг