Ғиждувонда рақамли технологиялар ўқув маркази фаолиятини бошлади
Ғиждувон туманида аҳоли, хусусан, ёшлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, Рақамли технологиялар ўқув маркази ишга туширилди.
Мазкур иш давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ва Президентимизнинг «Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишга оид Фармони доирасида бажарилди.
Марказ аҳолини ахборот технологиялари мутахассисликлари бўйича ўқитиш ва компьютер технологиялари ҳамда интернетдан самарали фойдаланиш учун замонавий инфратузилма билан жиҳозланган.Бу ерда киберспорт хоналари ҳам мавжуд.Масканнинг очилиши билан мингдан зиёд тингловчиларни қабул қилиш ва 500 нафардан ортиқ давлат хизматчисининг малакасини ошириш имконияти юзага келди.
Маълумот тариқасида айтиш лозимки, вилоят бўйича худди шундай жами 12 та Рақамли технологиялар ўқув марказларини ишга тушириш кўзда тутилган.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг