Гиёҳвандлик моддаси фош этилди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда “Саримай” ЙПХ масканида ўтказилган кечиктириб бўлмас тезкор тадбир давомида “Тошкент-Тўрткўл” йўналишида ҳаракатланиб келаётган автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада олдинги йўловчи ўриндиғи пастки томонидаги ахлат солинган целлофан пакетда скотчланган 2 дона ўрамда сарғиш рангли, ўзига хос ўткир ҳидга эга кристаллсимон тошлардан иборат гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига кўра, мазкур модда соф оғирлиги 5,92 гр.га тенг бўлган "героин" гиёҳвандлик моддаси эканлиги тасдиқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Ўзбекистон Рсепубликаси жиноят кодексининг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг