Германияда ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди

17:13 18 Январь 2021 Дунё
810 0

Германиянинг Бавария федерал ери Гармиш-Партенкирхен шаҳридаги клиникада коронавируснинг олдин маълум бўлмаган мутацияси аниқланган. Бу ҳақда Германиянинг "Münchner Merkur" газетаси хабар бермоқда. 

Манбага кўра, тиббий муассасада 73 киши COVID-19 билан зарарлангани маълум бўлган. Улардан 21 нафари клиника ходимлари ҳисобланади. Уч кишида эса коронавируснинг олдин маълум бўлмаган штамми аниқланган.

Газетанинг ёзишича, тестлар Берлиндаги "Шарите" клиникасига юборилган. У ерда мутахассислар бу вируснинг янги мутацияси эканлигини тасдиқлашган. Айни пайтда бутун дунёда 12 мингдан ортиқ "SARS-CoV-2" мутациялари аниқланган.

Бунгача Буюк Британия, Жанубий Африка Республикаси, АҚШда коронавируснинг бир қанча янги мутациялари, Кенияда бирданига 16 та янги штамм аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер