Германия терма жамоаси Ганадан устун келди
Кеча, 30 март куни FIFA кунларидан унумли фойдаланаётган терма жамоалар ўртоқлик ўйинларини давом эттиришди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Германия терма жамоаси Штутгарт шаҳрида Гана термаси билан куч синашди.
Учрашув 2:1 ҳисобида Юрген Нагельсманн шогирдларининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 45+3 дақиқада Кай Ҳаверц томонидан очилди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида Иссахаку Фатаву ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқада эса Дениз Ундав немисларга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа ўйин Германия терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Маълумот учун, Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Кюрасао, Кот-дʼИвуар ва Эквадор терма жамоалари билан битта гуруҳдан ўрин олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг