Германия Қозоғистонга мудофаа маҳсулотлари сотишни тўхтатди — ОАВ
Фото: dw.com
Германия ҳукумати Қозоғистонга мудофаа маҳсулотлари сотишни вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда DPA агентлиги Германия Вазирлар Маҳкамасидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Германия расмийлари Қозоғистонга бундай товарлар экспорти энди амалга оширилмаслиги учун зарур чораларни кўрган ва ушбу қарорнинг бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
2021 йилда Германия Қозоғистон билан мудофаа маҳсулотларини етказиб бериш бўйича умумий қиймати 2,2 миллион еврони ташкил этадиган 25 та шартнома имзолаган эди.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Қозоғистонга имкони борича инқироздан чиқишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Қозоғистондан инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш кафолатини кутмоқда.
Қозоғистонда 2 январь, якшанба куни автомобиллар учун газ нархи литри учун 60 тангадан 120 тенгега ошиши муносабати билан норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевдан сиёсатни тарк этишни талаб қилишди.
4 январь куни намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам тартибсизликлар бўлиб ўтди. Кейинроқ Тоқаев ҳукумат истеъфосини қабул қилди.
5 январь куни Ақтўбеда оломон полиция ўрасини ёриб ўтиб, Акимат (ҳокимият) биносига бостириб кирди. Чимкент ва Таразда ҳам маъмурий биноларга ҳужумлар уюштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг