Германия билан чиқиндиларни қайта ишлаш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

16:15 01 Ноябрь 2023 Сиёсат
268 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси делегация вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида “zero waste” (ноль чиқинди) тамойили жорий этилиши ҳамда барча чиқинди полигонларида чиқиндиларни тўлиқ қайта ишлашга босқичма-босқич ўтиш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Якунда чиқинди соҳасига доир лойиҳаларни тузиш ҳамда амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер