Ғамхўрликнинг катта-кичиги бўлмайди

14:36 04 Ноябрь 2021 Жамият
586 0

Фото: "Халқ сўзи"

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вилоят бўлими ҳамкорлигида 4-сектор ҳудудида яшовчи 60 нафар имконияти чекланган шахсларга ногиронлик аравачалари тарқатилди.

-  9 ойлигимда бахтсиз ҳодиса туфайли оёқларим куйган ва шу сабаб бир оёғим кесиб ташланган, - дейди Шўрчи туманидаги Элбаён маҳалласида истиқомат қилувчи Гулбаҳор Алимова. – Тақдир мени яна оғир синовга солди. Бундан 7 йил олдин қорасон касаллиги туфайли иккинчи оёғимдан ҳам айрилдим. Мана, етти йилдирки, кўчага чиқишга қийналаман. Менга ногиронлик аравачасини беришганидан хурсанд бўлиб кетдим. Биз, кўнгли ғарибларни ўйлаб, ғамхўрлик кўрсатаётганлардан беҳад миннатдормиз.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йил бошидан буён Сурхондарё вилояти ДСБ раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудида яшовчи қарийб минг нафар фуқарога ҳомийлик ёрдами асосида 250 миллион сўмлик дори-дармонлар,  67 нафар фуқарога эса сиҳатгоҳларга даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

 

Илҳом РАҲМАТОВ, "Халқ сўзи".

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер