GALLUP 2022 Жаҳон сўровида Ўзбекистон минтақада энг яхши натижани қайд этди

16:05 11 Январь 2024 Сиёсат
369 0

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази “GALLUP” тадқиқот ва консалтинг ташкилоти томонидан Евроосиё минтақасида жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида тайёрланган йиллик Жаҳон сўровнома бўйича ҳисоботини таҳлил қилди.

Таҳлил натижаларига кўра, сўровномада қатнашган ўзбекистонликлар келгуси 5 йилдаги фаровонлигини 8,7 балл деб баҳолаб, минтақада энг юқори кўрсаткични қайд этган. Бу бўйича минтақавий кўрсаткич 7,4 баллни ташкил этган.

Маълум қилинишича, ўзбекистонликлар орасида ҳаётида қийинчиликка дуч келаётганлар атиги 2 фоизни ташкил қилар экан. Минтақанинг бошқа мамлакатларида эса ўртача 8 фоиз аҳоли қийинчиликка учрар экан.

Шунингдек, сўровномада қатнашган ўзбекистонликларнинг 80 фоизи, минтақа бўйича 60 фоизи молиявий ҳолатидан қониқади.

Ўзбекистонликларнинг 92 фоизи мамлакат ҳукуматига ишонишларини билдиришган, минтақадаги мамлакатларнинг ўртача кўрсаткичи эса бу борада 68 фоиз бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер