Ғаллаоролнинг олис маҳалласидаги янги имкониятлар
Жийдали Ғаллаорол туманининг энг олис маҳаллаларидан бири. Бу ернинг ҳавоси мусаффо, одамлари тўғрисўз ҳамда жуда меҳнаткаш. Аммо шу пайтгача чекка маҳалла ёшлари учун сифатли қўшимча таълим олиш, хорижий тилларни ўрганиш бироз мушкул эди. Сабаби – туман марказига ёинки вилоят марказига бориб келишга соатлаб вақт, анчагина йўл кира сарфланарди.

-Ушбу маскан олис қишлоқ ва овуллардаги ёшларнинг ташаббусларини тизимли қўллаб-қувватлашга қаратилган “Кўмак” дастури доирасида фаолиятини бошлади. Асосий диққат марказимизда – йигит-қизларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларни бугунги меҳнат бозори талаб қилаётган замонавий касбларга тайёрлашдир, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Муродбек Раҳмонбердиев. – Бизнинг бош мақсадимиз аниқ: қишлоқ боласи имконият борасида шаҳарлик тенгдошидан асло кам бўлмаслиги керак. Илм ва инновацияни қишлоқни ичига олиб кирсак, қишлоқ ўз-ўзидан юксалади ва ривожланиш йўлига тушиб олади.

Кўркам бино, ўқув марказида яратилган шарт-шароитлар ва замонавий жиҳозлашдан маҳалла аҳолиси ҳам ота-оналар ҳам жуда мамнун. Марказ маҳаллада ижтимоий фаолликни оширишда муҳим ўрин тутади, албатта.
Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг