«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига кириш вақтинча тўхтатилади
Фото: Архив сурат
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси маъмурияти маълум қилди.
Таъкидланишича, Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 апрелидан 30 апрель кунига қадар ташриф буюрувчилар учун кириш вақтинчалик тўхтатилди, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг