ФВВ қутқарувчилар билан телефон орқали пранк уюштирмасликка чақирди

20:26 06 Декабрь 2023 Жамият
584 0

Ижтимоий тармоқларда ёш вайнер қутқарув хизматининг «101» қисқа рақамига телефон қилиб, пранк уюштирган ва сўнггида қутқарувчиларга миннатдорчилик билдирган видеохабар тарқалди.

ФВВ ахборот хизмати таъкидлашича, бундай пранк қутқарув хизмати фаолиятига нисбатан беҳурматлик ҳисобланиб, маданиятсизлик ва тарбиясизлик кўринишидир.

Ушбу пранкни уюштирган вайнер телефон тармоғини банд қилиб, диспетчерлик хизмати операторининг бир дақиқага яқин вақтини олган. Бу вақтда эса кимгадир ёрдам зарур бўлганини инобатга олиш зарур эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер