Францияда «Туркий тилли давлатлар дунёси» фестивали бўлиб ўтди

12:49 25 Апрель 2024 Жамият
767 0

Франция Шарқ тиллари ва цивилизациялари миллий институтида (INALCO) «Туркий тилли талабалар» ассоциацияси томонидан «Туркий тилли давлатлар дунёси» фестивали ташкил этилди.

Халқимиз урф-одатлари, маданияти ва қадриятларини Европа жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон стенди ташкил этилди. Тадбирда, шунингдек, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия давлатлари вакиллари ўзларининг миллий анъаналарини тақдим этишди.

Иштирокчилар юртимиз тарихи, маданияти ва туристик салоҳияти ҳақидаги муҳим маълумотлар билан танишдилар. Уларга мамлакатимизда кечаётган муҳим ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берилди. Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ташкилотидаги ўрни ва давлатимиз раҳбари томонидан ташкилот доирасида илгари сураётган муҳим ташаббусларнинг мазмун-моҳияти алоҳида таъкидланди.

Фестиваль давомида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан нашр этилган «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилддан иборат китоб-альбомларнинг тақдимоти ўтказилди.

Мазкур китоб-альбомдан ўрин олган Ўзбекистон тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларига оид маълумотлар тақдимот иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер