Форишда IT-марказ иш бошлади

10:02 31 Декабрь 2020 Жамият
801 0

Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт учун ёш кадрларни етказиб бериш, ёшлар ўртасида компьютер саводхонлигини ошириш, электрон тижорат, дастурлаш асослари, интернет тармоғидан самарали фойдаланиш ва уни тадбиркорлик соҳасига татбиқ этиш мақсадида Жиззах вилоятининг асосий қисми тоғлардан иборат бўлган Фориш туманида IT марказ ўз фаолиятини бошлади.

— Ушбу янги марказ тоғли туман ёшлари учун жуда қўл келади, чунки бу ерда уларга юртингизнинг пойтахти ва марказий ҳудудларидан асло кам бўлмаган шароитлар яратилган, — дейди очилиш маросимида сўз олган Ҳиндистонлик мутахассис, IT Park Жиззах филиали маслаҳатчиси Жараям Партасарти. – Ўйлайманки Форишда ҳам янги-янги стартаплар, «ноу-хау»лар, туман, вилоят, Ўзбекистон иқтисоди ва равнақи учун зарур бўладиган дастурий маҳсулотлар яратилади. Бугунги ёшлар шижоатидан шуни кўриш мумкин.

Толибжон ЭРГАШEВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер