Фориш ва Ғаллаорол туманида 750 Мегаватт қувватга эга қуёш станциялари ишга туширилади — Шавкат Мирзиёев
“Саноатни ривожлантириш учун барқарор электр энергияси зарур. Бу борада Фориш ва Ғаллаоролда Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари компаниялари билан жами 750 Мегаватт қувватга эга 700 миллион долларлик қуёш станциялари ишга туширилади.
Шароф Рашидов туманида Туркия компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига 450 Мегаваттли замонавий буғ-газ қурилмаси барпо этилади.
Шунингдек, 4,5 минг километр электр тармоқлари ва 1 минг 100 дан ортиқ трансформатор янгиланади”, – деди номзод.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг