“Flynas” авиакомпанияси Намангандан Жиддага қатновларни амалга оширишни бошлади
16 октябрь куни “Flynas” авиакомпанияси ҳаво кемаси илк бор Жиддадан Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди.
Анъанага мувофиқ ҳаво кемаси аэропортда сув аркаси ҳосил қилинган ҳолда кутиб олинди. Авиакомпаниянинг A 320 Neo русумли ҳаво кемаси илк бор Жидда – Наманган – Жидда йўналишида парвозни амалга оширди.
Авиакомпания томонидан Жидда – Наманган – Жидда йўналишидаги парвозлар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг