Финляндияда узоқ муддатга Украинага қўшин юбориш масаласи ҳақида гапирилди
Фото: Reuters
Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Ғарб қўшинларини узоқ муддатда Украинага юбориш имкониятини тан олди. Бу ҳақда «Politico» хабар бермоқда.
Вазир Америка Қўшма Штатлари ва бошқа Ғарб давлатларини «агар шароит ёмонлашса» Киевга қўшин юбориш ғоясига қатъиян қарши чиқмасликка чақирди.
Валтоненнинг фикрича, узоқ муддатда бундай имкониятни инкор этиб бўлмайди, чунки «вазият қанчалик жиддийлашиши» номаълум.
«Бироқ, Финляндиянинг позицияси аниқ: биз ҳозир ҳеч қандай қўшин юбормаяпмиз ва буни муҳокама қилишни хоҳламаймиз», деди ташқи ишлар вазири.
Шу йилнинг февраль ойи охирида Франция президенти Эммануэль Макрон Европа давлатлари Украинага ўз қўшинларини юбориши мумкинлигини инкор этмаганди.
Ўз навбатида, Франция президентининг баёноти Европада кенг қўллаб-қувватланмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг