Фарход Саидов ҳамда Ситора Фармонова савияси паст қўшиғи учун «Ўзбекконцерт» томонидан танқид қилинди

10:55 24 Апрель 2018 Маданият
5870 0

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муасассаси матбуот хизмати маълум қилди.

Савиясиз, қўшиқ матнида маъно-мазмун бўлмаган, видеоклиплари миллийликка зид бўлган қўшиқларни назоратга олиш мақсадида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгаши ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

20-апрел куни Бадиий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда бешта хонанданинг қўшиқларига тасвирга олган видеоклиплари кўриб чиқилди. Улардан Элмурод Собиржонов «Севдим», Бехруз Тохиров «Келинг дема», Сардор Бекмуродов «Болага китоб беринг» деб номланган хонандалар қўшиқларга тасвирга олинган видеоклипларни ОАВ орқали эфирга узатишга тавсия берилди.

Фарход Саидовнинг «Жимир-жимир» ҳамда Ситора Фармонованинг «Чаманда гул» деб номланган қўшиқларининг матни савияси паст бўлганлиги боис, кенгаш аъзолари томонидан қаттиқ танқид остига олиниб рад этилди.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер