Фарғонадаги боғчада болани юқори кучланишли ток урди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида болани юқори кучланишли ток ургани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 18 февраль куни Фарғона шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасасининг 6 яшар тарбияланувчиси Р.А. билан содир бўлган. Болакай муассаса ҳудудидаги трансформаторлар ўрнатилган махсус ертўланинг устки дарчасидан йиқилиб, ток уруши натижасида тан жароҳати олган ҳамда шифохонага олиб келинган.
Ҳозирда вояга етмаган Р.А.нинг олган тан жароҳати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат бўйича Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Болалар омбудсмани бола манфаатларини таъминлаш нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг