Фарғонада ёш полвонлар беллашуви ўтказилди

19:24 07 Сентябр 2022 Жамият
734 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида 6 сентябрь – Кураш куни муносабати билан спортнинг кураш тури бўйича “Вилоят ҳокими кубоги-2022” мусобақаси ўтказилди.

— Бу мусобақа янги авлод вакилларини миллий спорт турларига қизиқтириш мақсадида ташкил этилди, — дейди Фарғона вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов. — Боиси вилоятнинг Ёзёвон, Фарғона, Олтиариқ каби бир қатор туманларида бу борада ўзига хос маҳорат мактаблари шаклланган. Айни жараёндаги ютуқлар учун Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Кураш федерациясининг ташаккурномаси билан тақдирлангани ҳам бежиз эмас.

Мусобақанинг шаҳар-туман босқичларида ғолиб бўлган 130 нафардан зиёд ёш курашчилар вилоят ҳокими кубоги учун муросасиз баҳс олиб боришди. 11 та вазн тоифаси ғолиблари кураш бўйича вилоят терма жамоаси аъзолигига янги номзод сифатида саралаб олинди.

Ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер