Фарғонада қайнoта келинини сўйиб ташлади

13:17 04 Март 2021 Жамият
1455 0

Данғара туманида яшовчи Р.С, келини Д.ни сўйиб ташлади. Бунга оилавий келишмовчиликлар, келиннинг қайнотам менга тегажонлик қилди, демоқчи бўлгани сабаб бўлган.

Шундан сўнг жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди юқоридаги қотиллик жиноятини кўриб чиқди.

Суд жараёнида судланувчи Р.С. ўзига нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлиб, келини Д.С. ҳаётлик пайтида бирор марта тегажоқлик қилмагани, қилмишига пушаймонлиги, ўзига нисбатан қонуний енгиллик берилишини сўради.

Суд жараёнида Д.С.нинг онаси ҳам даъвоси йўқлигини маълум қилди.

Суд ҳайъати судланувчи Р.С.га 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер